« Back

Фавқулодда вазиятлар 07.09.2020 13:32

БИРГАЛИКДА ЁНҒИНЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ёнғин содир бўлган хонадон вайронага айланади, уйдан файз-барака ўчади. Кимнингдир бепарволиги оқибатида бир неча дақиқаларда катта ёнғин ҳосил бўлади. Уни бартараф этиш учун ёнғин ўчирувчилар ҳамиша шай бўлиб турадилар.

Биз, ёнғин хавфсизлиги ходимлари барча фуқароларни оловдан тўғри фойдаланишга чақирамиз. Уйдан чиқиб кетаётганингизда электр ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Айниқса, болаларни ёлғиз қолдирманг.

Ана шундагина кутилмаган кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз. Асосийси ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини асрайсиз.

Улуғбек ҚУРБАНБАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносида ЁХТТЭ 1-бўлинмаси Ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича инспектори, лейтенант 

 

ЁНҒИНГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

Бугун аланга сабаб юз бераётган фожиалар, содир бўлаётган ёнғинларнинг олдини олиш катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу фалокатлар сўзсиз инсоннинг бепарволиги сабаб келиб чиқмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган учрашувларда ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари кўргазмали суратлар орқали намойиш этилиб, кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Бироқ ёнғинларнинг сони қисқараётгани йўқ. Айниқса, болалар иштирокида содир бўлаётган фожиа ва олов қурбони бўлаётган фарзандлар тақдири ташвишли ҳол.

Агарда ҳар доимгидек сергак бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсак, муаммолар туғилишига йўл қўймаган бўламиз.

Гайрат РИЗАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ҳукумат уйи биносидан фойдаланиш бошқармасида ва Хўжалик фаолияти  бошқармасининг Автохўжалиги биносида ЁХТТЭБ Ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича инспектори, капитан