« Back

Хайрли ишлар 11.06.2020 13:04

Cиновли кунларда халқ дардига дармон бўлаётганлар

Ўзбекистон Республикасининг Сиёсий партиялар тўғрисидаги  Қонунига мувофиқ 2019 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси таъсиси сеъздида ташкил этилган  ва адлия вазирлигидан 2019 йил март ойида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотининг бугунги кундаги жами аъзолар сони 10114 нафарни ташкил этади.  Тошкент шаҳар партия ташкилоти ўз фаолияти давомида турли тарғибот тадбирлар, акция ва ҳашарлар ўтказиб келмоқда. Энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири 2019 йил 22 декабрь куни сайловларда Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳам ушбу сайловда муносиб иштирок этди. Тошкент шаҳар партия ташкилоти томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиши учун 12 нафар номзод, шаҳар Кенгашига 60 нафар номзод ва туман Кенгашларига эса 330 нафар номзод кўрсатилди. Сайлов натижасига кўра Тошкент шаҳридан 36 та депутат сайланди. Халқ ишончи билан, халқ дардини эшитиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш учун сайланган депутатлар сайлов натижалари эьлон қилиниши билан ўз депутатлик вазифаларини бошлаб юборишди.

2020 йилнинг илк кунларидан Миробод тумани Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси, Ўзбекистон экологик партияси Миробод тумани партия ташкилоти ва туман Кенгаши депутати Шухрат Пўлатов ҳамкорлигида “Файзли Тошкент” акцияси доирасида қизғин иш олиб борилди. Улар томонидан туманнинг “Байналмилал” маҳалласида тозалаш ишлари уюштирилди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси “Файзли Тошкент” акцияси бўйича шу кунгача ўн иккита маҳаллалардаги 145600 кв.м. ҳудудни обод қилишди. 443 та дарахтларга шакл беришиб, 23670 п.м.лик ирригация тармоқларини тозалашди. Акцияда салкам минг киши ва 110 та техника иштирок этиб, жойлардан 156,5 тонна чиқиндилар олинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 февраль санасида Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутатлари Илхом Содиқов ва Дилдора Исмоилжоновалар ўзлари сайланган 15-"Яккасарой" ҳамда 16-"Мерос" сайлов участкаларида истиқомат қилувчи сайловчилар муаммоларини ўрганди ва муаммоларни ҳал этишга кўмакдош бўлдилар. Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Таджибаева Нигора рахбарлигида туман ҳудудидаги фуқаролар мурожаати бўйича жойга ташриф буюрилди ва муаммо ҳал этилди. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ижриоя қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Лобар Кабулжонова ва Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутатлари Илхом Содиқов ўзаро ҳамкорликда "Яккасарой" ва "Ракат" маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашув уюштирилди ва халқ дарди тингланди ва муаммоларни бартараф этиш учун келажакка режалар белгилаб олинди. Яшнобод, Юнусобод, Миробод ва Олмазор туман партия ташкилотлари ҳамда туман депутатлари ташаббуслари билан Тошкент шаҳрида Экоҳашар ташкил қилинди. Кўчалар ва ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, баҳорги мавсумга тайёргарлик чоралари кўрилди.

Элимиз қадимдан кўчат экиб, боғ барпо этган кишиларни иззат қилган. Миробод тумани ҳокимлиги томонидан баҳорнинг илк кунлариданоқ ниҳол экишга киришилди. Таъкидлаш жоизки, Миробод туманида 328 та кўча бўлиб, уларнинг ҳар бирига беш тупдан дарахт ва буталарни экиш режалаштирилган  Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари Шухрат Пўлатов, Феруза Мадаминова, Фурқат Абдуллаев, Евгений Тен, Саидрасул Саидханов, Қахрамон Хусанов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Миробод туман ташкилоти ва Миробод туман хокимияти ҳамкорлигида туман ҳудудида дарахт экиш акцияси ташкил этилди. Янги сайланган депутатларнинг ўз фаолиятини бошлаганига кўп муддат бўлмасдан жонкуярлик билан вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган депутатлар кўпчиликни ташкил қилади аммо депутатлигига қарамасдан ҳеч қандай ишн амалга оширмаган депутатлар ҳам афсуски йўқ эмас.

Бутун дунёни ларзага солган СOVID-19 пандемияси мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу оғир дамларда халқ ишончи билан сайланган Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар ва туман Кенгашига сайланган барча депутатлар аҳолига туну кун ёрдам бериб келмоқда.

Ўзбекистон экологик партияси Бектемир туман партия ташкилоти ва Ўзбекистон экологик партияси Бектемир туман Кенгаши депутатлари Зафар Юлдашев ва Нигора Таджибаева ҳамкорлигида туман ҳудудида ахолига беғараз бепул гигиеник антисептик воситалар ва ниқоблар тарқатилди. Шунингдек, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Саидрасул Саидханов Миробод бозорида аҳолига беғараз бепул гигиеник антисептик воситалар тарқатилди.

Ўзбекистон экологик партияси Шайхонтоҳур туман партия ташкилоти раиси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Саидрасул Расулов томонидан карантин вақтида жуда кўп савобли ишлар амалга оширилди. Депутат Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаш ва Тошкент шаҳар партия ташкилоти томонидан берилган барча топшириқларнинг ҳар бир бандини сидқидилдан ўз вақтида бажариб келмоқда.

Тошкент шаҳрида ва туман Кенгашларидан сайланган депутатлар томонидан 300 дан ортиқ қийналган оилалар, ногирон шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича бир қанча акциялар ўтказилди

Шунингдек барча депутатлар фуқаролардан келган мурожаатларни ўрганиб, ўз вақтида чора тадбирлар кўриб муаммолар бартараф этиб келинмоқда.

М.ЙЎЛДОШЕВА, 
Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти бош мутахассиси