« Back

Харидлар профилактикаси бўйича йўриқнома 12.04.2020 12:09

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ВИРУСНИ ЕТАКЛАБ КЕЛМАСЛИК ЙЎЛЛАРИ

Мен дўконда ёки супермаркетда харид қилишнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчиман, бундан кейин биз уй учун харид қилишга йўл оламиз ва мен харидлар гигиенаси ҳақида сўзлаб бераман. Шундай қилиб,

► 1-ҚАДАМ

Сотувчи ҳам, харидор ҳам албатта қўлқоп ва ниқоб таққан бўлишлари шарт.

► 2-ҚАДАМ

Харидорларга дўконга киришда ҳам, чиқишда ҳам қўлларга антисептик восита суришни тавсия қилган бўлардим. Сотувчи узлуксиз антисептикдан фойдаланиши лозим.

► 3-ҚАДАМ

Баъзи маҳсулотларни саватга солишдан аввал, бир марталик пакетга солган афзал. Уларнинг миқдори турли бўлим расталарида етарли. Агар уйингиз олдидаги кичкина дўконга кирган бўлсангиз, сотувчидан илтимос қилинг, у йўқ демайди.

► 4-ҚАДАМ

Шундай қилиб, қўллар дезинфекция қилинди. Таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, нафақат касса олдида, балки маслаҳат бераётган сотувчи билан мулоқот қилаётганда ҳам камида 1.5-2 метрли масофани сақлаганингиз маъқул. Касса олдидаги навбатларда, айниқса тиғиз пайтларда, бир-биридан “ўзиб” ўтишга ҳаракат қилмаслик керак. Масофани сақлаш, навбати келганда тўлов қилиш муҳим.

► 5-ҚАДАМ

Озиқ-овқат дўконлари ходимларига хоналарни, расталарни, пештахталарни дезинфекция қилиш тавсия қилинади. Харидорлар оқими тўхтамай келганлиги сабабли, ҳар 3-4 соатда дезинфекция қилиш мақсадга мувофиқ.

► 6-ҚАДАМ

Харидларни қилиб, уйга қайтамиз. Қўлқопларни албатта ташлаб юборинг. Дуч келган жойда эмас, балки алоҳида шунга мўлжалланган, ёпиқ бакка ташланг. Кўчада кўпинча газон ва пиёдалар йўлакларида фойдаланилган ниқоб ва қўлқоплар ётганини кўраман, бу ёқимсиз ва хавфлидир.

► 7-ҚАДАМ

Шундай қилиб, уйга келдик. Қўлларга антисептик билан ишлов бериш, хўжалик совунида ювиш ва яна бир бора антисептик билан ишлов бериш лозим.

► 8-ҚАДАМ

Харидлар солинган халтарларни столга қўйиш, ундан кейин столга антисептик билан ишлов бериш лозим. Тоза бир марталик пакетларга солинган маҳсулотларни тоза жойга қўйиш керак. Кирларини эса ички тарафини ўгириб чиқинди қутига ташлаб юбориш лозим. Бундан сўнг столга антисептик билан ишлов беринг.

Уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланганда ҳам шу қоидаларги риоя қилинг!

► 9-ҚАДАМ

Пластик бутилкалар, герметик, шишали, металли қадоқларни ҳам артиб юринг.

► 10-ҚАДАМ

Агар бола учун ўйинчоқ олган бўлсангиз, унга ҳам ишлов беринг. Чунки бола уни очади. Бундан кейин ўйинчоқни совунлаб ювинг ва антисептик билан артинг.

Агар ҳар биримиз мазкур оддий қоидалардан ҳеч бўлмаса бир нечтасига ушбу мушкул даврда риоя қилсак, вирусдан сақланиш имконияти кўпроқ бўлади.

Нодира СУЛТАНМУРАТОВА,
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи