« Back

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу 09.05.2020 13:58

ВАТАН ҚАҲРАМОНЛАРИНИ УНУТМАЙДИ

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан  Тошкент шаҳар Сергели тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчилари томонидан марҳум кичик сержант Н.Туляшевнинг оила аъзолари ҳамда бошқа нафақадаги харбий химатчиларнинг ҳолидан хабар олинди.

Нурхан Туляшев Бердалиевич 1986 йил 2 февралдан 2 ноябргача Афғонистон демократик Республикасида Байналмилалчилик харбий хизматини ўтаган. Хизмат даврида кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасорат учун “Жанговар хизмат нишони”, “Жанговар қизил юлдуз”, “Байналмилалчи аскар” медаллари билан тақдирланган. Бир неча йиллар давомида яна Ватан хизматида бел боғлаб Сергели туман 9-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмида хизмат фаолиятини олиб борди. У 2000 йил 19 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани тоғлиқ ҳудудида хизмат ўтаётган вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Қаҳрамоннинг 3 нафар фарзанди ва оила аъзолари ҳамиша ардоқланиб келинмоқда. Ўтганларни ёд этиш мақсадида ташкил этилган учрашувда марҳум ҳақида илиқ сўзлар айтилди. Хотира азиз деб бежиз айтишмайди. Н.Туляшев Ватан олдидаги бурчини мардларча адо этганини яна бир бор эътироф этиш жоиз.