« Back

Хушхабар 20.07.2020 13:22

Ўзбекистон ёшлари халқаро Менделеев олимпиадасида 6 медални қўлга киритди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, 13-18 июль кунлари 27 давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди.

Унда академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди.

Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига ўнинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Ушбу лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва Тошкент давлат аграр университети академик лицейи ўқувчиси Собиржон Омонов ҳамда 2 нафар мактаб ўқувчиси — Фирдавс Собиров, Акобир Нарзуллаев бронза медали билан тақдирланди.

ЎзА