« Back

Инсонпарварлик ёрдами 28.07.2020 12:33

Германиядан инсонпарварлик ёрдами келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Германиядан инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт келиб қўнди.

Айтилишича гуманитар ёрдам таркибида кислород баллонлари, тиббий ниқоблар, аравачалар, комбинезонлар бор.

Айни пайтда юклар туширилмоқда.

Хуршид ҚОДИРОВ,
ЎзА