« Back

Интернет 16.06.2020 12:58

ГЛОБАЛ ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Ҳозирги замонда интернет тармоқларига қарши кураш, бу дунё интернет бошқарув тизимлари билан курашишнинг асосидир. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов ўзининг “Юксак манавият енгилмас куч” асарида “Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, ҳа, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди. Ана шундай кайфиятга берилган халқ ёки миллат тараққиётдан юз йиллар орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас” деб таъкидлаганлари ҳозирги пайтда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

XX асрнинг охири ва XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида бўлиб ўтган конфликт ва бошқа локал урушларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, интернетга қарши курашиш (ғарб мутахассисларининг атамаларига кўра, интернет уруш), замонавий таҳдидларнинг асосий қисмларидан бирига ва информацион (ахборот) операцияларга қарши энг муҳим таъминот тури бўлиб шаклланди. 

Узоқ тарихга қайтсак илк маротаба радиобосим беришни 1904 йилда (рус-япон уруши даврида) рус алоқачилари япон қўшинлари радиотармоқларига қарши амалга оширилган. Шунингдек, биринчи жаҳон уруши даврида рус қўшинлари немис қўшинлари радиотармоқларига шовқин қўйишда радиовоситалардан кенг фойдаланишган. Иккинчи жаҳон урушида эса радио электрон кураш тадбирлари икки томонлама қўшинлар томонидан мунтазам равишда олиб борилган.

Жанговар ҳаракатларда радиоэлектрон воситаларни қўллаш усулларини тараққий этиб бориши билан бир қаторда радиоэлектрон курашнинг таркиби ва вазифасига бўлган қарашлар ҳам ўзгариб борди. Шу билан бирга радиоэлектрон кураш воситалари тадбирларини бажаришдаги, вазифалари ва характеридаги ўзгаришлар натижасида унинг терминологиясига ҳам аниқликлар киритиб борилди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг радиоалоқа, қуруқликдаги, кема ҳамда самолётларнинг бортидаги радиолокация воситаларини такомиллашиши тез суръатларда амалга оша бошлади. Ушбу ривожланишлар таъсирида икки томонлама қўшинлар радиоэлектрон воситалари ва қуролини қўллаш самарадорлигини сусайтириш ҳамда ўз радиоэлектрон воситалари ва радиотармоқларини радиобосимдан ҳимоялаш муаммолари келиб чиқа бошлади. 

1960 йилларнинг бошларида радиоэлектрон объектларга кучли ўт билан зарба берувчи, радионурланишларга йўналадиган янги ракеталар пайдо бўла бошлади. Шу даврда, яъни 1963 йилда АҚШ Қуролли Кучлари (кейинчалик ҚК) таркибига “Шрайк” русумли янги “ҳаво” – “РЛС” авиация ракетаси кириб келди. Собиқ Совет иттифоқида унга ўхшаш ракета намуналари 1965 йилдан сўнг ишлаб чиқарила бошланди, яъни шу йили КСР-11, 1968 йили – Х-22П, 1972 йилда эса Х-28П ракеталари авиация қўшинлари учун ишлаб чиқарилди. Бундай ракеталарни совет иттифоқи самолётларида пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири сифатида, иттифоқ самолётларининг шовқин қўйиш станцияларининг қуввати, частоталар диапазони ва тез суръатлар билан ҳаракатланиш хусусиятларига кўра америка станцияларидан ортда қолаётгани, ва ушбу камчиликни нурланишга қарши ҳаракатланувчи ракеталар ёрдамида тўлдиришга ҳаракат қилингани мутахассислар томонидан таъкидланмоқда.

Ўтган асрнинг 80 йиллари ўрталарида АҚШ Қуролли Кучлари ва НАТОнинг бирлашган қуролли кучларида “бошқарув ва алоқа тизимларига қарши туриш” (Command, Control, Communications Countermeasure, CCCCM) концепцияси ишлаб чиқилган бу эса интернет тармоқларини ривожланишига турки бўлган десак муболаға бўлмайди. 

1990 йилларнинг бошларида эса унинг асосида жанговар бошқарув тизимлари билан курашиш концепцияси яратилди. Шу билан бир вақтда жанговар бошқарув, разведка, алоқа, компьютер таъминоти ва РЭК воситаларини ўз ичига олувчи интеграллашган тизимни ишлаб чиқиш бошлаб юборилди. РЭК куч ва воситаларини тараққий этиши билан ахборот урушини янги “тармоқлардаги уруш” ёки “киберуруш” номидаги, яъни душманнинг жанговар бошқарув тизимлари ишини унинг электрон ҳисоблаш машиналари, локал ва глобал интернет тармоқларига таъсир кўрсатиш орқали издан чиқарувчи янги операция турлари пайдо бўла бошлади. 

АҚШ Қуролли Кучларининг қуруқликдаги қўшинлари РЭК истиқболли дастурлар бошқармасининг бўлим бошлиғи подполковник Грэгори Гриффиннинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда АҚШ армияси қурукликдаги қўшинларида амалга оширилаётган “Кўпфункцияли РЭК” (Multifunctional Electronic Warfare, MFEW) дастури қуролли кучларни радиотелефон (уяли алоқа, спутник) алоқаларига, шунингдек, спутник радионавигация тизимлари сигналларига босим бериш имконини берадиган воситалар билан таъминлашга қаратишмоқда.

Замонавий қуролли можароларнинг юқори жўшқинлиги сабабли, уларнинг кўп қисмини алоқа линиялари (радиореле, тропосферали, спутникли ва ҳакозо) ташкил қилади. Разведка, навигация ва таниб олиш тизимларининг кўп қисми шунга ўхшаш радиотўлқинлар тарқалиши (қайтиши) натижаларидан фойдаланишга асосланган.

Юқоридаги хулосадан келиб чиқиб қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

алоҳида глобал интернет тармоқларни функционал имкониятларини кенгайиши ва уларни универсаллаштирилиши;

янги интернет тармоқларни яратишни ёпиқ архитектура усулидан фойдаланиш, яъни қўшимча модуллардан фойдаланган ҳолда уларни функционал ўзгартириш имкониятларини яратиш;

интернет тармоқларни қуролли курашнинг барча тизим ва воситалари таркибига уларни элементи сифатида қўшиш;

интернет тармоқлари орқали душманинг тизим ва воситаларини издан чиқариш бўйича “душман ҳудудига” кўчириш;

тармоқ тартибида тузилган компьютерлаштирилган бошқарув тизимлар ишини издан чиқариш учун махсус дастурлардан фойдаланиш;

Бундан ташқари, бир қатор чет эл мутахассисларининг фикрларига кўра, қуролли кураш олиб боришнинг “анъанавий” усулларидан ташқари, жамият ривожланишини ўзига хос хусусиятини қайд қилувчи яна бир йўналиши - электромагнит спектри бўйича қарама-қаршиликни алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

Шундай қилиб, мақола доирасида интернет тизим ва воситалари ривожланишини эҳтимолий йўналишлари қисқача кўриб чиқилди. Шубҳасиз, ушбу йўналишлар яқин келажакда илм ва техникани ва қуролли курашни ривожланиш мантиқидан келиб чиқиб трансформацияланиши (бир турдан бошқа турга ёки бир шаклдан бошқа шаклга ўтиши, ўзгариши) мумкин. 

 Темур Холикбердиев,
ТТА ҳузуридаги  ҲТФнинг Резерв ва заҳирадаги офицерларни тайёрлаш курси бошлиғи, катта ўқитувчиси