Хотира абадийдир
Юртимиз жуда кўплаб истеъдодларга бой. Биз буни "Уйда қолинг! " шиорига амал қилаётган ўғил-қизларнинг ижодини ижтимоий тармоқлар орқали кўриб амин бўлмоқдамиз.
Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактабининг 2 "а"-синф ўқувчиси Мирюсуф Мирафзалов буваси ва бувиси билан Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург шаҳарларида бўлишган. Сайр қилиб юришган чоғларида кўплаб тарихий жойларда тасвирларга тушишган.
Мирюсуф ҳозирги карантин даврида мана шу расмларни тўплаб, яқинлашиб келаётган 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунига атаб, расмлар чизган. Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган, кўп йиллар Ўзбекистон Миллий университетининг биология-тупроқшунослик факультетида тубан ўсимлик ва микробиолия фани бўйича ёшларга таҳсил бериб келган, марҳум катта буваси Каримжон Мусаевни хотирлаб, ушбу расмларни бизга йўллади.
Ҳозирги карантин даврида болажонларнинг вақтдан унумли фойдаланаётганлари қувонарли ҳол.
Зиёда РАСУЛОВА