« Back

Йиғилиш 30.05.2020 12:36

Фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятига назар

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши  ўтказилди.

photo_2020-05-30_12-38-37 Маълумки мамлакатимизнинг эртанги куни ёшларимиз қўлида, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорларини намойиш этиш учун кенг имкониятлар ва шароитлар яратилиб, ҳуқуқий томондан асосланган норматив ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Айтиб ўтиш жоиз, карантин ҳолатига қарамасдан ёшларимизни вақтларини унумли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ҳам оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали  онлайн тизимда турли чиқишлар, маҳорат дарслари ва таниқли соҳа вакиллари иштирокида масофавий мулоқотлар ўтказилмоқда. Буларни барчасидан кўзланган мақсад ёшларимизни билимларини янада мустаҳкамлаш билан биргаликда маънавий дунёсини бойитишга қаратилган.

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Тошкент шаҳар филиали масъулларининг ҳисоботи эшитилди. 

photo_2020-05-30_12-38-31 Рақамларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, жамғарманинг Тошкент шаҳар филиаллари томонидан 2020 йилнинг биринчи чораги давомида “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастурини мазмун-моҳиятига бағишланган 661 та тарғибот тадбирлари ва ўқувлари ўтказилган бўлиб, улардан 182 таси таълим муассасалари ва 116 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари гузарларига тўғри келади. Улар доирасида 12 216 ёшлар қамраб олинган. Шуниси қувонарлики, дастур доирасида ёшларимиз ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига 38 та бизнес-саёҳатлари хам ташкил этилган.

Йиғилишда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Тошкент шаҳар филиали координатори С.Рахимов томонидан бугунги кунда учраётган муаммолар тўғрисида ҳам тўхталиб, уларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди.

Комиссия аъзолари томонидан Жамғармага ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ва биргаликда белгиланган вазифаларни жойларда ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳларининг иштирок этиб бориши бўйича керакли тавсиялар берилди.

Х.КУЧКАРОВА,
Халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссияси котиби