« Back

Қасамёд 13.07.2020 12:14

Ватанга қасамёд: Бу гал аввалгиларга ўхшамади, аскарлар ниқобда

Кеча Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд горнизонида жорий йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Коронавирус пандемияси сабабли бу галги чақирув мавсуми ҳам бироз чўзилди. Табиийки бу аскарларнинг Ватанга қасамёд қилиш маросимларини ортга сурди. Яна бир томони, карантин туфайли бу маросимда аскарларнинг яқинлари, оила аъзолари қатнаша олмади. Лекин Марказий ҳарбий округ, Самарқанд горнизони масъуллари аскарларнинг ҳаяжонли онларига гувоҳ бўлишди, уларни бу юксак шараф билан табриклашди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов Мудофаа вазирининг аскарларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг аскарлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Қуролли Кучларимизнинг ёш ҳарбийларига Президентимиз томонидан юборилган китоблар совға қилинди.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ,
ЎзА