« Back

Қонун олдида барча баробар 18.04.2020 13:42

Қидирувда бўлган алиментчи отадан 22 млн. сўм ундирилди

МИБнинг Миробод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2013 йил 29 октябрь кунги ижро варақасига асосан, қарздор Р.Исмаиловдан ундирувчи М.Қаландарова фойдасига уч нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2015 йил 29 январда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Қарздор отага давлат ижрочиси томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилишига қарамай алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.

Бюронинг Миробод туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 421-моддасига асосан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган, шунингдек, қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли қарздорга нисбатан қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган эди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида бўлим ходимлари томонидан қарздор топилиб, карантин вазиятида алиментчи отадан уйда қолаётган 3 нафар вояга етмаган, фарзандлари фойдасига 22.000.000 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилди.

ЎзА