« Back

Қулайлик 08.04.2020 12:31

Кўчма ярмарка: қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар...

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган бирламчи зарур озиқ-овқатлар кўчма савдо расталари ташкил этилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Бу эса карантин даврида аҳоли узоғини яқин қилиб, уларга бир қатор қулайликлар яратаётир. Ана шундай ярмаркалардан бири 2-сектор тасарруфидаги Дўстобод маҳалласида ташкил этилди.

Ярмаркага Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев ҳам ташриф буюриб, аҳолининг кайфияти билан қизиқди. Савдо расталарида мавжуд бўлмаган яна қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи борлиги, нарх-навонинг мунтазамлиги, ёлғиз кексалар ва ногиронларга маҳсулотларни етказиб беришнинг аҳволи тўғрисида фуқаролар билан мулоқот ўтказди.

Таъминотчилар ва кўчма савдо гуруҳи аъзоларига ярмаркани аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил қилиш ҳақида тавсиялар берилди.

Навбатдаги савдо ярмаркаси эртага Яшнобод маҳалласида ташкил этилади.