« Back

Қулайлик 09.04.2020 12:15

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

Бугун барчани ўйлантирган вазиятда аҳолига қулайликлар яратиб келинмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кексаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ана шундай хайрли ишлардан бири туман маҳаллаларида кўчма ярмаркаларнинг ташкил этилмоқда. 

Арзонлаштирилган  кўчма савдо ярмаркалари бозорлардан узоқдаги маҳаллаларда аҳолига қулай бўлиши ва карантин вақтида уйга яқин жойдан харидларни амалга оширишини таъминлашга қаратилмоқда.

Кўчма бозорларда рўзғор учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, ёғ маҳсулотларини харид қилиш мумкин.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси  томонидан ҳам фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва талаб-истакларига кўра, яна бир қулайлик яратилди.

Эндиликда ярмаркага келган фуқаролар фойдаланган электр, газ ва маиший чиқиндилар хизмати учун тўловларни – МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳудудий туман бўлимларининг  жойларда ташкил этган сайёр кассалари орқали нақд ёки пластик карточкалари кўринишида амалга оширишлари мумкин.

Мисол учун, жорий йилнинг 7 апрель куни пойтахтимизнинг Юнусобод тумани “Оқтепа”, “Бободеҳқон, “Шайх Шивли” ва “Анорзор” маҳаллаларида ташкил этилган сайёр ярмаркаларда 20 нафардан ортиқ фуқаро бир йўла ўзларининг коммунал хизматлари учун 21 млн. сўмдан ортиқ тўловларни қилишга улгуришди.

Маълумот учун айтиш керакки, уйда қолиб энергия ресурслари  сарфи учун  ҳисоб-китоб қилиш ва масофадан онлайн тарзда тўловни ҳам амалга ошириш мумкин. 

Telegram’даги “@mibuzbot” боти “mib.uz” расмий сайти   орқали онлайн тарзда ҳисоблагич кўрсаткичларини расмга олиб юбориш ва электр энергияси, табиий газ ҳамда қаттиқ маиший чиқинди хизматлари юзасидан абонент ҳисоб-рақам ҳолатини текшириш ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб жўнатиш билан бирга онлайн тўловни ҳам амалга ошириш мумкин.

Карантин вақтида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар аҳоли учун қаратилганини яна бир бора таъкидлаш жоиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Биргаликда катта кучмиз! 

(Ўз мухбиримиз)