« Back

Қулайлик 03.06.2020 12:04

Тошкент шаҳрининг йўловчилар оқими катта бўлган магистрал кўчаларида тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти қатновини такомиллаштириш мақсадида йўналишлар тармоғи мақбуллаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мақбуллаштириш натижасида йўловчиларнинг жамоат транспортида бир кунда ҳаракатланиш вақтини 30 дақиқага қисқартиришга эришилади.

Йўловчиларнинг бир транспорт туридан бошқасига ўтиши учун 12 та транспорт ўтиш боғламалари ташкил этилади.

Йўловчилар оқими катта бўлган магистрал кўчаларда тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилади.

ЎзА