« Back

Қувончли ҳолат 23.04.2020 21:54

БОЛА КУЛГУСИ – ҲАЁТ ҚУВОНЧИ

Бугунги кунда бутун башарият тақдири жиддий синовдан ўтмоқда. Миллат ва элат, черага ва сарҳад танламаётган ушбу офат яқинларни бир биридан узоқлаштирмоқда. Вазият тақозоси билан айрилиқ, соғинч азобига катта ёшдагилар зўрға бардош бераётган даврда, болажонларга оиладан узоқда бўлиш нақадар оғирлиги барчага аён.

Куни кеча Миллий гвардия Марказий аппаратига Тошкентда истиқомат қилувчи Баходировлар оиласидан мурожаат келиб тушди. А.Баходиров 6 ёшли фарзанди бувиси қарамоғида 50 кундан буён Қашқадарёда эканлиги, бола ҳар куни онасини соғингани сабаб йиғлаб қўнғироқ қилиши, ҳомиладор аёли эса бундан таъсирланиб аҳвол янаям мураккаблашаётгани, фарзандини Тошкентга оиласи бағрига қайтариб олиб келиш учун ёрдам сўради.

Мутасаддилар томонидан ҳолат ўрганилиб, оиланинг кичик вакили ота-онаси бағрига қайтарилди.