« Back

Катта кучмиз 24.04.2020 15:35

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ    

Тошкент шаҳар ҳокими бугун шаҳримизнинг Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди.

photo_2020-04-24_15-33-20 Учрашувда бугунги коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд оилалар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш, атрофдагилар кўмагига муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида фикр алмашилди.

“Саховат ва кўмак” ҳаракати тадбиркорларга таянади. Юртимиз ва шаҳримиз тадбиркорлари эса бугун оғир турмуш шароитига тушиб қолган юртдошлари, ҳамшаҳарлари ва маҳалладошларини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Давлатимиз эса хайрли ишларнинг бошини тутган тадбиркорлар учун қатор имтиёз ва имкониятларни яратмоқда.

Бундай учрашувлар режа асосида бошқа туманларда ҳам ўтказилиши мўлжалланган.

Куч бирликда, бир ҳамжиҳатликда, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати, саховат ва хайрия ёрдамлари ва, албатта, матонатимиз билан коронавирусни енгамиз!