« Back

Китоб 17.07.2020 18:07

Мулоқот маданиятини шакллантиришда китоб мутолаасининг аҳамияти

Китоб – бу маънавий бойлик, яқин дўст, дунёга ўзгача назар ташлаш учун ёрдам берадиган кўзгу ва энг асосийси мулоқот маданиятини шакллантирувчи воситадир.  Бекорга айтишмайди: “Китоб ўқимай туриб саводлиман демагин” – деб. Ўз кузатишларим натижасида шуни англадимки, баъзи инсонлар олий маълумотли аммо, мулоқот маданияти умуман йўқ. Масалан бошқалар билан гаплашишда катталарга ҳурмат кичикларга иззатда бўлмайди. Бу нафақат ёшлар балки ёши кексаларда ҳам учраб туради. Бир каттани бир кичикни гапига кир деган мақол бор халқимизда лекин, катталарга бирор ўз фикрингни билдирдинг дегунча “Сен нимани ҳам билардинг” дейишади. Ўзимдан мисол қилақолай, мен уйдаги ёши катта бирор кишига маслаҳат берсам, ёки бирор мавзуда фикримни билдирсам дарров “А бу кутубхонада ишлайдида кўп китоб ўқиган” – деб киноя қилиб қўйишади, балки у ҳам ҳақдир дейишмайди. 

 Асосий мавзудан йироқлашмаган ҳолда мен шуни айтмоқчиманки, инсон китоб ўқиганида уни сўз нутқи ривожланади, фикрлаш доираси кенгаяди ва албатта мулоқот маданияти ҳам шаклланади. Касбимиз фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлганлиги сабабли биз ҳаммадан кўпроқ аҳоли билан мулоқот қиламиз. Билиб турганингиздек, ҳар кимнинг феъл атвори ҳар хил бири ўта мулойим бўлса бошқаси анчагина баджаҳл, масалан китобхон буюртма қилган китоб фондда мавжуд бўлмаса ёки бошқа инсон фойдаланаётган бўлса, янги келган баъзи китобхонлар менга ҳозироқ шу китобни берасан деб туриб олишади. Улар қанчалик жаҳл отига минмасин биз мутахассислар хушмуомалалик билан жавоб беришимиз ва албатта вазиятдан чиқишимиз зарур. Бунда ҳам китоб асосий роль ўйнайди, муомала маданияти чиройли, аниқ. равон бўлишида мутолаа анча фойда беради. 

 Ҳозирги пандемия даврида карантинда болалар уйда ўтиришибди. Улар ташқи муҳитдан узоқроқда дўстлари билан учараша олишмайди, тўғри ҳозир технология асри ҳар турдаги онлайн мулоқотлар учун дастурлар мавжуд аммо, булар инсонга ёнма-ён суҳбатлашишдек завқни бера олмайди. Лекин бунинг энг яхши ва фойдали ечими бор бу ҳам бўлса китоб ўқишдир. Ўқиш орқали билимларга эга бўлиш, янгиликлардан бохабар бўлиш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш ва юқорида келтирганимиздек мулоқот маданияти шакллантириш мумкин. Қайсидир психология китобида ўқигандим “Сиз шундай билимли хушмуомала суҳбатдош бўлингки, сиз билан мулоқот қилган киши келаси сафар яна суҳбатлашиш истагида бўлсин”. Албатта ҳамма дунёга билимли, маданиятли бўлиб келмайди. Бу фазилатларни шакллантириш ўз қўлимизда ахир айтишадику, ўқишни эрта кечи йўқ. Шундай экан, кунингизни 30 дақиқасини китоб ўқишга сарф қилинг, ўйлаймизки сиз бундан афсус қилмайсиз.

М.Мавлонова, 
Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази мутахассиси