« Back

Китоб - билим манбаи 04.06.2020 13:44

Ахборот-ресурс маркази «Янги китоб» китоблари билан бойитилди

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун халқ ичига кириб бориш ва аҳоли билан мулоқот ўрнатиш, айниқса ёшлар орасида 5 та ташаббусдан бири бўлган китобхонликни тарғиб қилиш устувор мақсадларидан бирига айланганлигини оммавий ахборот воситаларида кўряпмиз.

Китобхонликни қўллаб-қувватлаш акцияси доирасида таълим муассасасига ташриф буюрган «Янги китоб» нашриёти ходимлари Ички ишлар Вазирлиги Малака ошириш институти кутубхона фондига ўз муаллифлик асарлари ва нашриётда чоп этилган китоблардан 50 га яқин, турли тиллардаги (рус, инглиз, француз, немис) китоблар жамланмасини совға қилди.

Жумладан, туҳфа этилган китоблар тўпламида Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома», Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик орасида», Ўткир Хушвақтовнинг «Чиройли сабр», Ортиқали Номозовнинг «Одиловни отмоқчи эдилар», Аброр Зоҳидовнинг «Хиёнат», «Энг чиройли исмлар», Лазиз Раҳматовнинг «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача», таниқли хорижий адиблар Владимир Куниннинг «Балойи нафс» асарлари, Артур Конон Дойлнинг «Баскервиллар ити», Ги де Мопассаннинг «Азизим» ва бошқа турли китоблар совға қилинди.

- Ёшларни ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек адабиётининг асарларига меҳр уйғотиш бош мақсадимиз бўлиб ҳисобланади, – дейди Институт Ахборот-ресурс маркази бошлиғи, сержант Наргиза Исламова. – Институт ходимлари ва тингловчилари бу китобларни ўқиб ўрганиб,ўз хизмат вазифаларини бажаришида айниқса,ёшларни таълим тарбиясида кенг фойдаланишади.

Шу ўринда кутубхона фондимизни бойитишга муносиб ҳисса қўшган «Янги китоб» нашриёти ходимларининг беғараз ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Шерали АНВАРОВ, 
ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчи-методисти