« Back

Кутубхона 10.06.2020 12:44

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: онлайн мутолаадан, онлайн суҳбатгача...

Карантин даврида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ҳамда туман ахборот-кутубхона марказлари кутубхоналари мутахассислари ахборот технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда, имкон қадар барча хизматларни онлайн бажармоқда.

Ҳаттоки, бир неча бор Zoom платформасида учрашувлар ҳам ўтказилди, китобхонлар билан севимли китоблар ҳақида суҳбатлашилди, кутубхонада тил ўрганувчи ёшларни бирлаштириб, уларнинг инглиз тилида олиб борган мулоқот гуруҳларини (Conversation club) бирлаштириб китоб мавзуларига бағишланган дебатларни давом эттиришларида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси амалий кўмак бермоқда.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Natlib.uz веб-порталида имкониятлар жуда кенг. Ҳозирги кунда Natlib.uz веб-порталида 66585 дан зиёд электрон китобларнинг тўлиқ матнли базаси мавжуд бўлиб, босқичма-босқич китобларнинг электрон шакллари киритилмоқда. Фойдаланувчилар масофадан туриб Natlib.uz портали орқали ўзларига керакли бўлган адабиётларни қидириб, электрон кўринишида мутолаа қилишлари мумкин.

Кутубхонага онлайн аъзо бўлиш, масофадан электрон каталог орқали китоб қидириш ҳамда тўлиқ матнли китобларни мутолаа қилиш йўриқномаси media.natlib.uz сайтида жойлашган.

Бундан ташқари, ушбу порталда Сиз нафақат бадиий китоблар балки, бошқа электрон ресурслар базалари билан танишиб, улардан илмий ва тадқиқот ишларида ҳам фойдаланишингиз мумкин. Булар:

diss.natlib.uz – диссертациялар ва авторефератлар,

press.natlib.uz – газета ва журналлар,

nodir.natlib.uz – қўлёзма ва нодир нашрлар,

qr.natlib.uz – QR-кодли дарслик, ўқув қўлланма ва бадиий адабиётлар,

media.natlib.uz – аудио ва видео материаллар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, китобхонларимиз орасида ёши улуғ инсонлар, кўзлари хиралашган нуронийлар ёки китоб ўқишни эмас, шунчаки тинглашни хуш кўрадиганлар учун ҳам аудиокитоблар яратилган. Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг медиа маркази мультимедиа студияси имкониятларидан кенг фойдаланиб, бу ерда кутубхона мутахассислари талабгир китобларни ўқиб https://media.natlib.uz/audio порталига ва https://t.me/audiokitob_natlibuz телеграм каналида сара асарларнинг аудио шакли ва буктрейлерларни юклаб бормоқдалар.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, тобора ортиб бораётган китобга бўлган талаб ва китобхонликка бўлган эътибори юртдошларимиз эканлигидан фахрланамиз ва мана шу фахр бизни тарбиялайди. Ўз тарихимизга, Ватанимизга, халқимизга меҳримиз янада ортади. Китобнинг буюк тарбиячи эканлигига амин бўламиз.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари:

https://www.facebook.com/NationalLibraryOfUzbekist...
https://www.instagram.com/natlib_official/
https://twitter.com/of_uzbekistan
https://www.youtube.com/user/natlibuz
https://t.me/natlibuz
https://t.me/kitoboqiuz
https://t.me/video_natlib_uz
https://t.me/audiokitob_natlibuz
https://t.me/gramplastinka_natlibuz
https://t.me/audioknigi_media_natlib

Гулбаҳор Қобилжонова,
Алишер Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ихтисослаштирилган фонд ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизмат раҳбари