« Back

Кутубхона 03.08.2020 12:54

Ахборот-кутубхона хизматлари: ютуқлар, муаммо ва ечимлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва “Bilim” ахборот-кутубхона маркази томонидан "Ахборот-кутубхона хизматларининг муаммо ва ютуқлари" мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

photo_2020-08-03_12-56-04 Онлайн вебинар соҳа фаолиятида туб бурилиш ясаган Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан карантин даврида ахборот-кутубхона фаолиятини онлайн тарғиботни юртбошимиз илгари сурган китобхонлик ва мутолаа маданиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этадиган жиҳатлари, Тошкент шаҳрида 10 та туманда ташкил этилган АКМларга ажратилган бино, уларнинг ҳолати, моддий-техника базаси давлат стандартларига тўлиқ жавоб бермаслиги, ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ечимини кутаётган ишлар кўплиги таъкидлаб ўтилди. Мазкур қарорда асосий ўринни эгаллаган АКМларни бинолар билан таъминлаш, замонавий технологиялар ва кадрлар масаласига эътиборни кучайтириш диққат марказда туриши кераклиги билан янада муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда Учтепа тумани АКМ директори Б. Ходжаева, Миробод тумани АКМ директори М. Карабаева, Бектемир тумани АКМ директори К. Мавлановалар сўзга чиқиб "Янги бино-янги имкониятлар" мавзусида ўз фаолиятида тўғрисида маълумот бериш билан бирга учраб турган муаммоларни ўртага ташладилар. Шу билан бирга ахборот-кутубхона марказига ажратилган янги биноларда фаолият юритиш баробарида янги имкониятлар ҳам мавжудлиги алоҳида диққатга сазоворлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумки, ҳар бир ташкилотнинг истиқболдаги тараққиётини таъминлашдаги асосий омил бу кадрлар масаласи. Навбатдаги маъруза "Кадрлар салоҳияти - муваффақиятли фаолият гаровидир" мавзусида бўлди. Сергели тумани АКМ директори Г. Саидашева., Яккасарой АКМ директори Н. Шодиева туман ахборот кутубхона марказларида кадрлар салоҳияти, уларнинг пандемия шароитидаги иш фаолиятлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар. 

Шунингдек, "Инвентаризация кутубхонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш воситаси сифатида" номли маърузада ушбу йўналишдаги олиб борилаётган тажрибалар билан ўртоқлашилди.

"Мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал қилиш йўллари" ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Б. Маҳмудов сўзга чиқиб, нафақат эришилган ютуқлар балки ҳозирги вақтдаги туман ахборот-кутубхона маркази олдида турган мавжуд муаммоларга эътибор қаратди. Иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айниқса Шайхонтоҳур туман АКМ директори У. Шомирзаев карантин тўгагандан сўнг ТАКМ учун алоҳида бино қурилиши учун туман ҳокими А. Тўхтаев алоҳида ер ажратганини айтиб ўтди. Вебинар якунида АКМлар фаолиятига жиддий қийинчиликлар туғдирадиган муаммоларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва "Bilim" АКМ билан биргаликда ҳокимият органларига асосли таклифлар билан чиқишга келишиб олинди.

Х.Каримова,
Тошкент шаҳар "Bilim" AKM директори