« Back

Лойиҳа 02.06.2020 02:00

«Депутатлар-болаларга» лойиҳаси

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар ва Сергели тумани партия Кенгашлари ташаббуси билан анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган “Депутатлар-болаларга” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари Сергели туманидаги “Меҳригиё”, “Бунёдобод”, “Олчазор”, “Софдил”, “Навқирон”, “Маданият”, “Халқобод” ва “Ал-Фарғоний” маҳаллаларида истиқомат қилаётган  халқаро, республика ва шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган иқтидорли болаларни  байрам билан муборакбод этиб, маҳалла гузарларига ташриф буюришди.

photo_2020-06-02_02-02-22 Учрашувлар давомида партия фаоллари болажонларни байрам билан муборакбод этиб суҳбатлар ўтказиб, совғалар тақдим этишди. 

“Мазкур лойиҳани 2018 йилдан буён доимий равишда ўтказиб келамиз. Туманимизнинг партия фаоллари билан биргаликда иқтидорли ва интилувчан фарзандларимиз ҳолидан хабар олиб, улар билан депутатларимиз мулоқотда бўлиб туришади” – дейди Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати У.Мухамедов.

“Фарзандларимиз бизнинг эртанги келажагимиз давомчилари, шунинг учун биз уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, шароитлар яратиб беришимиз лозим”- дея фикр билдирди Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати, тадбиркор Х.Дадабаев.

 Бу каби учрашувлар туманимизнинг “Асробод”, “Қушқўрғон” ва “Зиёкор” маҳаллаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 Х.КУЧКАРОВА,
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати