« Back

Лойиҳа 17.06.2020 15:54

«Аъло таътил» лойиҳаси йўлга қўйилади

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда фан олимпиадалари, турли республика ва халқаро танловлар ғолиб ва совриндорлари учун «Аъло таътил» лойиҳасини йўлга қўяди.

Ушбу лойиҳа доирасида энг иқтидорли ўқувчилар таътиллар даврида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган «Халқаро болалар оромгоҳи», Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги «Оловиддин» ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлик» соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдирилади.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари 3 та талаб асосида танланади. Жумладан, ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган, турли тадбирларда фаол бўлган ҳамда танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар саралаб олинади.

Оромгоҳларда иқтидорли ўқувчилар учун махсус тадбирлар режаси асосида турли акция, танлов ва тадбирлар ўтказилади ҳамда юртимиздаги машҳур санъаткор ва олимлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади.

ЎзА