« Back

Лойиҳалар 27.07.2020 16:16

"Китобхон маҳалла" лойиҳасининг онлайн фаолияти

Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Китобхон маҳалла” лойиҳаси, пойтахтимиз аҳолиси ўртасида ўқишни фаол муҳитини яратиш, ёши кичик болалардан нафақахўрларгача мутолаа маданиятини янада оммалаштиришга қаратилган. Ушбу лойиҳа уч йил давомида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда амалга оширилиши кўзда тутилган.

photo_2020-07-27_16-18-23 Ҳозирги кунда юртимизда ҳукм сураётган карантин даврида "Китобхон маҳалла" лойиҳаси доирасида бир қанча қизиқарли онлайн тадбирлар ҳамда китобхон болажонлар учун ақлни чархловчи турли хил викториналар амалга оширилмоқда.

Жумладан:

"Китобхон маҳалла"  лойиҳаси доирасида,  шунингдек, "Ўлкашунослик маълумотлари"ни ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида "Bilim" ахборот-кутубхона маркази мутахассислари ўз китобхонларига  адабиёт ва жамоат арбобларининг уй музейларига қизиқарли онлайн-саёҳат (видеоҳавола) тақдим этилди. Ҳозирги кунга қадар Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳамда Абдулла Қаҳҳор уй музейларига видеосаёҳат уюштирилди.

"Китобхон маҳалла" лойиҳаси доирасида болажонларимизда китобга меҳр уйғотиш ҳамда ёзги таътилда вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактаб ёшидаги китобхон болажонлар учун  "Китоб ўқи ёзда,  билим ошир бизда" номли онлайн викториналар "Bilim" акция (@bilimaksiya) каналида ташкил этилди. Мазкур викториналарда 100 дан ортиқ китобхон болажонлар фаол иштирок этдилар.

"Китобхон маҳалла" лойиҳаси доирасида навбатдаги акция "Билим буккросинг" деб номланади. Ушбу акция шиори "Китобхон кутубхонага келолмаса китоб китобхонга боради!"

Буккросинг (инглиз тилида "book crossing" "китоб саёҳати") деб аталувчи бу ғояга  2001 йили интернет-технолог мутахассиси Рон Хорнбекор асос солган. Бугун дунё бўйича 400 минг атрофида буккроссерлар мавжуд бўлиб, (130 мамлакатда)  улар томонидан саёҳатга чиқарилган китоблар сони 1 миллионга яқинлашиб қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ҳам "Bilim" буккроссерини ташкил этилиб, лойиҳада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фуқаролар иштирок этдилар.

Айни дамда "Китобхон маҳалла" лойиҳаси доирасида навбатдаги акция "Шеърият вақти" деб номланиб,  бунда кутубхона мутахассислари ва уларнинг фарзандлари томонидан ўзбек адибларининг ижод намуналари ўқилган видеоролик #шеърият_вақти хештеги остида "Bilim" акция (@bilimaksiya) каналига жойланмоқда. Шу кунга қадар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов,  Муҳаммад Юсуф ва бир қанча шоирларнинг шеърлари ўқилган видеоролик ҳавола этилди.

Д.Азимова,
Тошкент шаҳар "Bilim" АКМ мутахассиси