« Back

Махсус ҳафталик 16.06.2020 12:44

САИД АҲМАД ЗАМОНДОШЛАРИ ХОТИРАСИДА АБАДИЙ ЯШАМОҚДА

Ўзбек халқининг улуғ адиби Саид Аҳмад ижоди, асарлари – жаҳон адабиётида муҳим ва ўзига хос ўрин тутади. Унинг бетакрор асарлари турли тилларга таржима қилингани ва қайта-қайта нашр этилаётгани ҳам бежиз эмас. Яқинда Призедентимиз томонидан Саид Аҳмад таввалудининг 100 йиллигини юртимизда кенг нишонлаш, адиб ижоди ва ҳаётини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишга доир  махсус қарор қабул қилинди. 

Тошкент тиббиёт академиясида  ҳам Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг 100 йиллигини кенг нишонланмоқда. Бетакрор сўз санъаткори, заҳматкаш адиб асарлари теранлиги ҳамда бадиий юксаклиги билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган. 

Саид Аҳмад кўплаб фельетон, очерк ва ҳикоялар ёзган ва бу асарлар ҳалқимизнинг қалбидан жой олган.

 Иккинчи жаҳон уруши йилларига бағишланган “Хазина”, “Ҳайқириқ”, “Раҳмат азизларим” каби ҳикояларида муаллиф урушнинг даҳшатли оқибатларини ҳаяжонли тасвирлайди. “Уфқ” романида Иккинчи жаҳон урушининг оловли йилларида ўзбек халқининг фронт ортида, яъни меҳнат фронтида кўрсатган  қаҳрамонликлари  ҳақида атрофлича ҳикоя қилинган. Саид Аҳмаднинг асарлари ёшлармизда ватанпарварлик, миллий ғурур, оилага бўлган муҳаббат ва садоқат ҳиссини уйғотади.

Академияда ташкил қилинган “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” телеграм канали орқали ижодкор талабаларимиз Саид Аҳмаднинг ҳаёт ва ижод йўли, асарларидаги ҳақиқат манзаралари ва инсоний кечинмаларнинг ёрқин ифодаси хусусида сўз юритиш билан бир қаторда халқимиз ардоғидаги бу беназир инсоннинг нурли кунларини ҳам, алам-изтироб чеккан онларини ҳам ёдга олдилар.  Ёзувчининг аксар асарлари реал воқеликка асосланган, хотираларда адабий тўқималар йўқ. 

Бу асарлар талабаларимизни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машақкатлар ҳисобига келганини баён қилади ва ёшларни ватанпарварликка чорлайди. 

Академиямизнинг иқтидорли талабалари Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги муносабати  билан ёзувчининг ҳаёти, ижоди, умр йўллари тўғрисида МАХСУС ҲАФТАЛИК  ташкил қилинди. “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” телеграм канали орқали ўзлари яратган аудиоролик, видеоролик, тақдимот ва  шеърлари билан фаол иштирок этиб бормоқда.

Ҳабиба НУРБОЕВА,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг услубчиси