« Back

Махсус рейс 29.04.2020 15:00

Тошкентдан Москвага махсус рейс учиб кетди

Бугун “Россия“ авиакомпаниясига қарашли самолёт махсус рейс билан Тошкентдан Москвага жўнаб кетди. Самолёт бортида 174 нафар россиялик йўловчилар бор, деб маълум қилди Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлими вакили "РИА Новости" мухбирига.

Бундан аввал ушбу махсус Ташкент — Москва рейси 29 апрелга режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилинган эди. Элчихона маълумотига кўра, россиялик фуқаролар давлат хизматлари сайти орқали самолётга чиқиш учун рўйхатдан ўтказилган. Уларга Москвага учиб кетиш учун Тошкент халқаро аэропортига киришга рухсат берилди. Гап шундаки, Ўзбекистонда 30 мартдан 10 майгача ҳар қандай транспорт қатнови тўхтатилган.

“Россия“ авиакомпаниясининг махсус рейси 29 апрель тонгда Тошкентдан Москвага учиб кетди. Ҳаво кемаси бортида 174 нафар Россия фуқароси бор“, — дейди элчихона вакили.

ЎзА