« Back

Мажбурий ижро 06.06.2020 21:50

Қоидаларга амал қилинг

Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими томонидан жорий йилнинг 17 мартида  текшириш ўтказилди. Унга кўра Яккасарой тумани, Самарқанд кўчаси, 7-уйдаги хонадонларнинг бирига “MOVIY GUMBAZ KOMMUNAL” МЧЖ раҳбари Г.Пан томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” бандига зид равишда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланган. Натижада Яккасарой ТЭТК манфаатларига 15 170 080 сўм миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари тегишли тартибда кўриб чиқишлик учун Яккасарой туман маъмурий судига юборилган.

Рахимжон ГОФУРОВ,
Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими суриштирувчиси