« Back

Мажбурий ижро 07.08.2020 13:08

Гаровдаги мол-мулк сотилди ва банк фойдасига ўтказиб берилди

Баъзида белгиланган қонун-қоидаларга амал қилмайдиган, масъулиятни унутиб қўядиганлар ҳам топилади. Қарздорликни қоплаш муҳимлигига кўз юмадиганлар ҳам орамизда бор.

МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2020 йил 17 февралдаги №2-1005-2004/880-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Universal Max Trade” МЧЖдан ундирувчи “Ипотекабанк” АТИБ фойдасига 1 630 527 869 сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати ҳам шулар жумласидан. 

Мажбурий ижро ходимларининг ҳаракатлари давомида ушбу ижро ҳужжати қонуннинг тегишли моддаларига асосан қўзғатилган ва қарздорга суд қарори ижросини бажаришлик учун 15 кун ихтиёрий муддат берилди.

Бироқ қарздор “Universal Max Trade” МЧЖ томонидан суд қарори ижроси бажарилмади.

Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан юқоридаги қарздорликни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Жумладан қарздорга тегишли бўлган гаровга қўйилган бошланғич баҳоси 50 000 000 сўмлик “Спарк” русумли автотранспорт воситаси  2020 йил 6 июль куни хатланиб, шу куни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Савдо натижаларига кўра, 2020 йил 3 август куни ушбу автотранспорт воситаси 52 500 000 сўмга сотилди ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи “Ипотекабанк” АТИБнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Шу ўринда белгиланган қонун-қоидалар, тартиб барчага баробар эканлигини эслатиб ўтамиз.

Жамшид КАРИМОВ,
Яккасарой туман Мажбурий ижро бюросининг Давлат ижрочиси, 3-даражали юрист