« Back

Мажбурий ижро 11.08.2020 13:23

11 МИЛЛИАРД СЎМ КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 07.01.2019 йилдаги №4-1001-1803/16186-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖдан ундирувчи АТБ “АСАКА” банк фойдасига 11 млрд.  045 млн.  876 минг 158,03 сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳамда қарздор жамиятдан давлат фойдасига 116 млн. сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушган. 

Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси  томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.  Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ихтиёрий муддат белгиланган бўлиб, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаган.   Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан  қарздорликни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб,  жорий йилнинг 3 август куни қарздор ва банк ўртасида келишув шартномаси имзоланган  ва келишув асосида  11 млрд. 045 млн.  876 минг 158,03 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро иши тамомланган. Шунингдек, қарздор “Premium Stone Supply” МЧЖдан давлат фойдасига 116 млн. сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб,  ижро иши амалда тамомланган.

230 МИЛЛИОН СЎМ СОЛИҚ ҚАРЗ...

МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 11.02.2020 йилдаги 4-1001-1909/31436-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Universal Qurilish Servis” МЧЖдан ундирувчи Яккасарой туман ДСИ фойдасига 230 млн. 017 минг 296 сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг февраль ойида келиб тушган.  МИБ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ижро ҳужжати талабини бажариши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.  Олиб борилган ҳаракатлар натижасида қарздор жамиятдан Яккасарой туман ДСИ фойдасига жорий йилнинг 5 август куни 230 017 296 сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилган ҳамда ижро иши амалда тамомланган, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси асосан тамомланган.

Жамшид КАРИМОВ,
Яккасарой туман Мажбурий ижро бюросининг Давлат ижрочиси, 3-даражали юрист