« Back

Мажбурий ижро 20.08.2020 14:59

Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси фойдасига пул маблағлари ундирилди

МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 22.10.2018 йилдаги №1-4480/18-сонли ижро варақасига асосан қарздор Усманов Тимур Рахмановичдан ундирувчи “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси фойдасига жами 54 510 898 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қўзғатилган ва қарздорга суд қарори ижросини бажаришлик учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ қарздор Усманов Тимур Рахманович томонидан суд қарори ижроси бажарилмаган.

Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан юқоридаги қарздорликларни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси 02.07.2020 йил куни хатланиб, 54.030.951 сўмга баҳоланган ҳолда электрон аукцион савдоларига сотишлик учун чиқарилган.

06.08.2020 йил куни ушбу автотраснпорт воситаси 56.732.498 сўмга сотилиб, пул маблағлари ундирувчи “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди ва ижро тўлиқ амалда ундирилди.

Жамшид КАРИМОВ,
Яккасарой туман Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиси, 3-даражали юрист