« Back

Мажбурий ижро 21.09.2020 12:53

«Straus House»дан жабрланганларнинг пулларини қайтариш бошланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан 347 нафар  жабрланган  фуқароларга етказилган 7 млрд 100 млн сўмдан ортиқ моддий зарарни ундириб бериш учун МИБнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

«Straus House»дан жабрланган пойтахтликлар фуқаролик паспорти ҳамда пластик карточкалари билан 21 сентябрдан бошлаб соат 9:00дан 18:00гача Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилишлари керак.

Манзил: Тошкент шаҳри, Авиасозлар  4-мавзе, 68-уй
Телефон рақами:  71-207-20-19 (1003)

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси