« Back

Мажбурий ижро 24.09.2020 13:26

Пул маблағлари ундириб берилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖдан ундирувчилар давлат, солиқ, банклар ва ташкилотлар фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилди.

Бўлим иш юритувида иқтисодий (хўжалик) судларининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖ ва унинг қуйи ташкилотларидан ундирувчи давлат фойдасига 35 та ижро ҳужжати бўйича 10 100 223415 сўм боқиманда, 73 та ижро ҳужжати бўйича 395 334 100 сўм давлат божи, прокурор даъвосига асосан 38 та фуқаро фойдасига 154 856343 сўм иш ҳақи, 53 та АЖ, МЧЖ, ҚК, ХКлар фойдасига 13 312 062 730 сўм ва 2 353 534 АҚШ доллари миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖга хизмат кўрсатувчи АТБ “Ўзсаноаткурилишбанк” Шаҳристон филиалига қарор ва инкассо топшириқномалари юборилди.

Шундан сўнг банкдан олинган жавоб хатига кўра, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган қарздорлик суммалари К-2га кирим қилинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таьминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли мол-мулклар хатланиб, қонунда белгиланган тартибда реализация қилиш чоралари кўрилди.

Шу жумладан, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖга тегишли бўлган Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 2-уйда жойлашган база ва бино иншоотлари хатланиб, 17 086 190 000 сўмга онлайн аукцион савдоларига сотувга чиқарилган.

Ушбу база ва бино иншоотлари 07.09.2020 йил куни онлайн аукцион савдоларида 11 106 009 850 сўмга сотилган.

Савдодан тушган пул маблағлари Яккасарой туман ДСИга 6 млрд. сўм, Қибрай туман ДСИга 4 млрд. сўм тегишли тартибда ўтказиб берилди.

Шу ўринда белгиланган қонун-қоидалар барчага баробар эканлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз.

Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими