« Back

Мажбурий ижро бюроси 29.11.2020 11:28

РЕПУБЛИКА ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТАЪҚИҚЛАНГАН ҲАМДА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ ЎТГАН  САЛКАМ 1 ЯРИМ МЛРД. МИҚДОРИДАГИ ТОВАР МОДДИЙ БОЙЛИКЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувида бўлган судлар томонидан тақдим қилинган

photo_2020-11-28_13-37-32 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил  15 июлдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган   “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларига асосан номувофиқ ва яроқсиз деб топилган   товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича   Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирга 1  млрд. 018 млн.  210  минг сўмлик тамаки махсулотлари,  шунингдек, 250 000 000 сўмлик тиббиёт буюмлари, бундан ташқари  Република ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган 120 300 600 сўмлик дори воситалари, яроқлик муддати ўтган 98 000 000 сўмлик парфюмерия махсулотлари жами 50 та ижро хужжатлари бўйича  жами  1 млрд. 486  млн. 510  минг 600 сўмлик товар моддий бойликлари ва жиноят иш материаллари бўйича далилий ашёлар тақдим этилди. 

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Божхона  қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бекобод туман бўлими, Чилонзор туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ва Тошкент шаҳар атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этишди.  Шу куни, томонлар иштирокида Републикамиз ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган ҳамда яроқлилик муддати ўтган  1 млрд. 486  млн. 510  минг 600 сўмлик  товар моддий бойликлар йўқ қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим инспектори
Бекзод Бобоев