« Back

Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими 20.06.2020 12:56

МИБ 1 АВГУСТГА ҚАДАР КОММУНАЛ ВАКОЛАТИДАН ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНАДИ

Оммавий ахборот воситаларида Мажбурий ижро бюросининг 1 август кунидан бошлаб коммунал ва маиший чиқинди йўналишидаги  ваколатлари бошқа вазирликка ўтилгани ҳақида хабарлар тўхтагани йўқ.   

Биз ушбу идоранинг пойтахт бошқармаси масъул ходими Марғуба Амонова билан боғланиб, бу борада изоҳ олдик. Дастлаб Мажбурий ижро бюросининг  ташкил этилганидан бошлаб,  босиб ўтган қисқа бўлсада аммо масъулиятли 3  йил ичида энергия ресурслари ундируви билан боғлиқ салмоқли амалий ишлар қилинди.  Таҳлил жоиз бўлса,  МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан биргина ўтган 2019 йил давомида  жами энергия ресурсларидан (табиий газ, электр энергияси, совуқ сув ва маиший чиқиндилар соҳасида)  4,4 трлн.  сўм ундирув амалга оширилган.  Жорий йилнинг ўтган (январь-май) 5 ойида  Бюронинг пойтахт ҳудудий туман бўлимлари томонидан электр энергиясидан жами  883 млрд. 432 млн. сўм, табиий газ истеъмолидан 737 млрд. 741 млн., шунингдек, маиший чиқинди соҳасида ундирилган тўловлар 35 млрд. 280 млн. сўмни  жами  эса 1 трлн. 657 млрд. 435 млн. 613 минг сўмни ташкил этган. Бежизга сўзни рақамлар билан бошламадик.  Чунки,  мазкур  рақамлар  МИБ томонидан  энергия ресурслари ундирувлари соҳасида жадаллик билан олиб борилган ишлар самарасидир.  Албатта, Бюро органларида дебитор қарздорликка йўл қўймаслик, энергия ресурсларини талон-торож қилишнинг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш  том маънода  шиорга айланган.  Албатта, ҳар бир бошланган хайрли ишнинг якуни бўлганидек, МИБ фаолиятидаги Энергия ресурслари ундирувини мувофиқлаштириш  бўлими  тугатиляпти.  Давлатимиз  раҳбарининг жорий йил 18 июнь куни “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони  қабул қилинди. Мазкур Фармон билан  2020 йилнинг 1 августидан  Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги  газ  ва электр учун тўловларни  қабул қилиш вазифаси ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтади,  тегишли  ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш  ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш  механизмини амалга ошириш назарда тутилган.

Албатта, ҳар куни истеъмолимиздаги энергия ресурслари  учун ўз вақтида тўловни амалга оширишга одатланган аҳоли  ва истеъмолчиларда савол туғилиши табиий. Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва истеъмолчилар!  Мажбурий ижро  бюроси  жорий йилнинг 1 август кунига қадар энергия ресурслари ва маиший чиқинди соҳасида ундирувларни  қабул қилишда давом этади.

Аслида коммунал тўловларнинг Энергетика вазирлигига ўтгани билан истеъмолчиларни тўловларни бажармасликдан озод этмайди.

Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими