« Back

Мулоҳаза 05.04.2020 13:58

РОСТАН ҲАМ БИР ЎЙЛАБ КЎРДИКМИ?!

 Кимнинг дилини оғритдигу, кимга озор бердик?!

Дунёни қўя турайлик, ўзимиз яшаб турган жойда бир ён-атрофимизга қарайлик, ҳали ёдимиздан кўтарилиб улгурмаган воқеа-ҳодисаларга бир назар ташлайлик. Тан олиб айтиш керакки охирги йилларда юртимизда етим болалар, қаровсиз кексалар, тириклайин ташлаб кетилган норасида гўдаклар, таълим муассасаларида  ичкилик ва чекишга рўжу қўйган ёшлар, ота-онасига қўл кўтаришни одат қилган фарзандлар сони кўпайди. Минг афсуски, шайтоннинг макрига алданган қотил ота-оналар ҳам кўзга кўриниб қолди. Агар шундай кўнгилни хира қилувчи ҳоллар бўлмаганида бугун бу синовлар бошимизга тушмаган бўлармиди?!...