« Back

Мулоқот 20.06.2020 19:50

ТАЪЛИМ  ВА ТАРБИЯ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Куни кеча Туркиянинг давлат  каналида “Туркий давлатларда таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро мулоқот ўтказилди.

09f3ff26-4291-435a-a025-fb2e89c00898 Унда Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, ф.ф.д., профессор Нигина Шермухамедова (Ўзбекистон), Боку техника университети профессори, ф.ф.д. Аюб Керимов (Озарбайжан), Кибриз университети профессори, ректор ёрдамчиси Хактан Бирлес (Туркия) иштирок этди.

Мулоқот жараёнида Н.Шермухамедова хориж экспертларига Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар уч босқичда амалга оширилганлиги, 3-босқич 2017 йилда бошлангани, шу даврда жами 37 та янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, ҳозирги кунда улар 117 тага етганлиги, профессор-ўқитувчиларнинг хорижга стажировка ва малака ошириши, талабаларнинг академик мобиллик асосида хорижда таълим олиши  тизимли ташкил этилаётганлиги, таълимнинг энг қуйи босқичи мактабгача таълим тизимидаги юксалиш хусусий мактабгача таълим муассасалари, ихтисослашган мактаблар ташкил этилаётганлигида намоён бўлаётгани ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, хорижлик экспертларнинг таълим соҳасига оид саволларига жавоб берди.

ЎзМУ Aхборот хизмати