« Back

Муносабат 10.06.2020 12:24

Мураббийлар меҳнатига эътибор, эътироф ва рағбат, бу - «Фахрий мураббий» ордени

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Бунда Мураббийларни ўрни беқиёсдир. Мураббийлар томонидан ёшларни таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган десак муболаға бўлмайди. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Ҳозирги кунда жамиятимизда рўй бераётган маънавий юксалиш, ёшларни ахлоқий, ғоявий, сиёсий онгини ўстириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот жараёнларига лаббай деб жавоб бера оладиган шу билан бирга узвий алоқада бўла оладиган ёшларни тарбиялашдек масъулиятли иш мураббийлар зиммасида эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Уларни заҳматли меҳнатларини қадрланиб ва тақдирлаш мақсадида Муҳтарам Президетимиз томонидан имзоланган «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди.

Ҳужжатга кўра «Фахрий мураббий» ордени билан ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг чуқур билим ва бой ҳаётий тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда чет эл фуқаролари шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланади.

Орден соҳиби чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтиришга бевосита ҳисса қўшган, илм-фан соҳасида ёш олимлар ҳамда етук мутахассисларни тайёрлаш, спорт соҳасида, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларидаги алоҳида хизмат қилган, «Устоз-шогирд» анъанаси асосида ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиб, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этган, ёшлар бандлигини таъминлаган устоз ва мураббийлар сазовор деб топиладилар.

Шунингдек, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшларни ўз оталиғига олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг қалби ва онгида она юртга садоқат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, мардлик, адолатлилик каби эзгу фазилатларни шакллантириш, комил инсон этиб тарбиялаш ишларидаги самарали меҳнати ва ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, «Соғлом оила – соғлом жамият», «Оила – муқаддас» деган эзгу ғояларни ижтимоий ҳаётга кенг татбиқ этиш, шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялаш ишларида кўрсатган жонбозлиги ва ибратли фаолияти учун мукофотланади.

«Фахрий мураббий» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади.

Гувоҳи бўлдикки, коронавирус пандемияси шароитида ҳам юртимизда таълим жараёнлари тўхтаб қолгани йўқ. Устоз ва мураббийлар ёшларнинг масофадан туриб куну-тун онлайн тарзда билим олишлари учун телевидение ва интернет тармоқлари орқали сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Ўз касбини шундай фидоийлари учун айни вақтда «Фахрий мураббий» орденини таъсис этилиши Мураббийларга берилган эътибор, эътироф ва рағбатдир.

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ,
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари

ЎзА