« Back

Муносабат 16.07.2020 13:24

Бахтиёр Сайфуллаев: Мақсадимиз 5 ташаббусни халқ ҳаракатига айлантиришдир

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида соҳа раҳбарлари мазкур йиғиндан чиқарган хулосалари ҳамда келгусидаги режалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бахтиёр САЙФУЛЛАЕВ, Олий мажлис сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси:

— Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадидаги асосий ҳаракатимиз Сенат кенгашининг қарорига биноан Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббусни халқ ҳаракатига айлантиришдир. Республика миқёсида ҳозирда аҳолининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган бўлса, шуларнинг 60 фоизи 5 муҳим ташаббус орқали бандлиги ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси Сенати қошида Ёшлар парламенти ташкил этилди.

Ҳозирда маҳаллий кенгашларда 267 та ёш депутатлар фаолият юритмоқда. Ушбу Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш билан ёшларни ўзини тилида гаплашадиган, фикрлаш доираси бир бирига яқин жамоани шакллантирган бўламиз. У орқали биз ёшлар фаолиятини қамраб оламиз ва бандлиги таъминлашда керакли саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз.

ЎзА