« Back

Муносабат 20.07.2020 13:24

Раҳмат Маматов: Маҳалла профилактика инспекторлари ҳамкорлигида аҳоли орасида коронавирус тарқалишининг олдини олади

Жорий йилнинг 17 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида навбатдаги видеомулоқот ўтказилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат МАМАТОВ коронавирус пандемиясини аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

- Видеоселекторда долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Хусусан, пандемиянинг аҳоли орасида тарқалиб кетиши, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда жойларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, уй шароитида коронавирусдан даволанаётганларни қатъий ўз уйларида бўлишлари ва атрофдагиларга зарар етказмасликларини назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.

Топшириқдан келиб чиқиб, маҳалла оқсоқоллари, маҳалла профилактика инспекторлари ҳамкорликда аҳоли орасида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш бўйича тизимли ва тартибли ишлар амалга оширилади. Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича алоҳида топшириқлар берилди. Қишнинг совуқ кунларида иситиш тизими билан таъминлаш ва бошқа масалалар билан боғлиқ ишларни тартибли амалга оширсак ҳозирги муаммоли вазиятда фуқароларимизни норозилик кайфиятига тушишининг олди олинади.

ЎзА