« Back

Мурожаатлар 12.05.2020 12:53

Карантин чоғида истеъмолчилар қайси соҳадан кўпроқ норози бўлди?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2020 йилнинг 30 март – 10 май ҳолатига фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 395 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 280 таси оғзаки, 4 таси ёзма, 111 таси эса электрон шаклда юборилган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 374 таси тўлиқ ижобий ҳал қилинган бўлиб, қолганлари ижро назоратига олинган.

Мазкур мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги кўриниш касб этади.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 218 таси (55,2%) савдо соҳасига, 22 таси (5,6%) газ таъминоти соҳасига, 34 таси (8,6%) электр таъминоти соҳасига, 15 таси (3,8%) сув таъминоти соҳасига, 13 таси (3,3%) коммунал хизмат соҳасига, 0 таси (0,0%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 62 таси (15,7%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 3 таси (0,8%) транспорт соҳасига, 27 таси (6,8%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 1 таси (0,3%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқингиз бузилса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзА