« Back

Мурожаатлар қабул қилинмоқда 09.04.2020 12:16

БОШ ПРОКУРАТУРАДА МУРОЖААТЛАРНИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА

Жорий йилнинг 3 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази” орқали 42.898 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 4.825 тага ошган.

Мурожаатларнинг 38.559 таси кўриб чиқилган бўлиб, натижасига кўра, 7.023 таси қаноатлантирилган, 30.764 таси бўйича тушунтиришлар берилган ва 722 таси рад қилинган.

Мазкур мурожаатларни кўриб чиқишда 5 та тақдимнома, 14 та огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 17 та ҳолатда 23,8 млн. сўмлик даъво аризалар киритилган, қонунбузилишлари юзасидан 8 та жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 553,9 млн. сўмлик зарарлар ихтиёрий қопланиб, 30,0 млн. сўмлик кредит олинишида амалий ёрдам кўрсатилган, ноқонуний қарорларга нисбатан 9 та протест келтирилган.

Бундан ташқари, жами келиб тушган мурожаатларнинг 1.639 таси тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этиб, кўриб чиқиш натижасига кўра, 148 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 1.279 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган, 11 та мурожаат рад қилинган. 

Ҳозирда “COVID-19” короновируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган бўлсада, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари туну кун узлуксиз равишда ишлайдиган “Call-centеr” марказининг қисқа рақамли “1007” ишонч телефони орқали прокуратура органларида мурожаат қабул қилинмоқда.