« Back

Оби ҳаёт 18.07.2020 13:41

3,6 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши керак эди, аммо...

Ичимлик суви ва канализация соҳасида амалий ишлар учун сўнгги икки йилда бюджетдан 3,7 триллион сўм ажратилди. Бундан ташқари, 48 лойиҳага 1,9 миллиард доллар хорижий кредитлар жалб қилинган.

Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров маълум қилди.

Лойиҳаларни танлашда жойлардаги ҳолат, аҳолининг талаби ва мавжуд сув манбалари кўп ҳолларда тўлиқ ўрганилмаяпти.

Уч йил ичида 3,6 миллион аҳолига сув етказишнинг маблағи ҳал қилиб берилган бўлсада, амалда эса бор-йўғи 30 фоиз хонадонга сув етиб борган.

ЎзА