« Back

"Оилам – фахрим" акцияси 11.05.2020 14:18

ОИЛА СОҒЛОМ ЭКАН, ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ, МАМЛАКАТ БАРҚАРОРДИР

Оила деганимизда кўз олдимизга ота-она, фарзандлар, бобо-бувилар ва бир хонадонда яшовчи бошқалар келади. Оила – Ватан ичра кичик ватандир.

Бизнинг мамлакатимизда оила – муқаддас даргоҳ, никоҳ эса бузилмас ришта сифатида қаралади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби оилага бағишланган. 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат мухофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб таъкидланган. Конституция белгилаган ижтимоий тузум билан оила ўртасида узвий боғланиш мавжуд.

Энг аввало, оилада соғлом маънавий муҳит, оила аъзоларида ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш, ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозим.

15 май куни жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябридаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила инстути билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот- кутубхона маркази "Оилам – фахрим" номли акция эълон қилади.

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад:

-ёшларда оила тушунчасини шакллантириш;

- катталарга ҳурмат,  кичикларга ғамҳўрлик қилишни ўргатиш;

-оила муносабатларида муомила одобини шакллантириш;

Лойиҳа шартлари асосан ёшларимизнинг ижодий ишларига бағишланади.  "Оилам – фахрим" мавзуида  исталган кўринишда ўзларининг ижодий ишларини ҳавола қилишлари мумкин.  Бунда шеър,  қўшиқ,  ўзлари чизган сурат ёки аппликация ишлари билан лойиҳада иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа иштирокчилари ёши  чекланмаган.

Жаҳолатга ётдир билимга харис,
Оилада зукко, доно мударрис,
Ўздаги билимга бўлмасдан хасис,
Билганин билдирар оиладаги "биз".

Д.АЗИМОВА, 
Тошкент шаҳар "Bilim" ахборот-кутубхона маркази мутахассиси