« Back

Олимпиада 23.05.2020 18:57

29 нафар ўқувчи Москвада ўқиш учун грант ютиб олди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 14 ёшдан юқори мактаб ва лицей ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича “РОCAТОМ” халқаро олимпиадасининг якуний босқичи ўтказилган эди.

“Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университети томонидан ташкил этилган ушбу халқаро олимпиадада Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Украина каби мамлакатлардан ёш математик ва физиклар иштирок этди.

“Ўзатом” агентлигининг маълум қилишича, икки босқичда ўтказилган мазкур олимпиадада 29 нафар ўқувчи саралаб олинган. Энди ғолиблар “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетига грант асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлди.

ЎзА