« Back

Олимпиада 21.07.2020 13:20

Ўзбекистонлик лицей ўқувчиси Халқаро Менделеев олимпиадасида ғолиб бўлди

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Дилшодахон Исаева кимё фанидан Халқаро Менделеев олимпиадасининг бронза медали соҳибаси бўлди.

Пандемия шароитида жорий йилги Халкаро Менделеев олимпиадаси ҳам масофавий тарзда ўтказилди.

Онлайн шаклдаги олимпиада икки босқичда амалга оширилди. Унда 27 мамлакатдан 100 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

ЎзА