« Back

Она табиатни асрайлик 18.04.2020 13:56

Шаҳримизни тоза сақлашга ёрдам берайлик

Фуқароларимиздан кўпчилигининг даромади пасайган ушбу мушкул даврда, хизмат кўрсатувчилар (масалан, алоқа хизмати) абонент тўлови амалга оширилмаган тақдирда ҳам хизмат кўрсатишни давом этмоқда.

“Махсустранс” корхонаси ҳам ўз фаолиятини давом эттириб, касалликлар билан курашишнинг муҳим шарти бўлган иш – маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиб кетмоқда.

Шу билан бирга, корхона ходимларнинг иш ҳақи, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, техниканинг жорий таъмирланиши каби мақсадларга жорий харажатларни амалга оширмоқда. Жорий тушумлар йўқ бўлган шароитда “Махсустранс” ўз фаолиятида қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Тошкент аҳолисига мурожаат қиламиз: имкониятингиз бўлса, илтимос чиқиндиларни олиб чиқиш учун жорий ҳисоб тўловини амалга оширинг. Шу тариқа сиз, карантин даврида муҳим бўлган омил - шаҳримизда тозаликни сақлаш ишига кўмак берасиз.

► Тўловни масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Payme иловасида “Коммунал хизматлар” сўнгра “Чиқинди” бўлимини танлаб, ўз шахсий ҳисоб рақамингиз ва тўлов суммасини киритсангиз кифоя.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати