« Back

Онлайн давра суҳбати 30.05.2020 12:30

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚАРАШЛАР

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг замонавий моделини ишлаб чиқиш” мавзусида Zoom платформаси орқали онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

photo_2020-05-28_12-03-06 Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат юзга яқин мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Миллий университетида бажарилаётган  “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг бугунги кун талабларига мос келадиган моделларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ташкил этилди.

Давра суҳбати ижтимоий шериклик жараёнларини назарий жиҳатдан тадқиқ этувчи етакчи олимлар ҳамда шу йўналишда бевосита фаолият олиб бораётган амалиётчи мутахассисларнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш, оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу ҳамкорлик мамлакатимиз ривожининг янги босқичида ижтимоий шериклик жараёнларининг самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим.

photo_2020-05-28_10-25-55 Давра суҳбатида қуйидаги йўналишларга оид масалалар муҳокама қилинди:

-ижтимоий шериклик моделларини тадқиқ этишнинг назарий асослари;

-ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;

-фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида ижтимоий шерикликнинг самарали моделлари;

-ижтимоий шерикликнинг замонавий моделларини амалга оширишнинг механизмлари, усуллари ва воситалари.

Давра суҳбатида ННТлар ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш истиқболлари; Ўзбекистон ривожининг янги босқичида ижтимоий шериклик: муаммо ва ҳуқуқий ечимлар; Ўзбекистонда ижтимоий шериклик ҳуқуқий асосларининг шаклланиши: мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари; меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш механизмлари, усуллари ва воситалари; Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни ривожлантириш ва cиёсий консенсусни таъминлашда касаба уюшмаларининг роли; Рақамли ижтимоий шериклик ва унинг хусусиятлари; “Жамоатчилик палатаси”ни ижтимоий шериклик майдонига айлантириш ҳақида айрим қарашлар еаби мавзуларида маърузалар тингланди.

Иштирокчиларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси

Шухрат Бафаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Руслан Раҳманов, Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлар доктори

Шухрат Якубов, Наманган давлат университети Касаба уюшмаси раиси

Шурмуҳаммад Бегматов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти Дилмурод Эрназаровларнинг маърузалари тингланди. Қизғин муҳокамалар қилинди.

Давра суҳбати сўнггида бу каби амалий ишлар ва фикр алмашиш давомий ўтказилишига келишиб олинди.

Солиҳа АЛЛАЯРОВА,
ЎзМУ докторанти, фалсафа фанлари номзоди