« Back

Онлайн халқаро конференция 21.05.2020 13:00

ФАРОБИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ДУНЁ ОЛИМЛАРИ ТАЛҚИНИДА

Куни кеча Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ҳузуридаги “ал-Фараби” илмий тадқиқот маркази ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси ҳамкорлигида буюк мутафаккир Абу Наср Фаробийнинг 1150 йиллигига бағишланган “Фаробийнинг илмий мероси" мавзусида  онлайн халқаро конференция ўтказилди.    

photo_2020-05-14_12-09-13 Профессорлар Бекжан Мейрбаев ва Алия Масалимовалар модераторлигида ўтказилган ушбу конференциянинг ташкилий қўмитаси аьзоси, спикер профессор Н.Шермухамедова "ал Фаробийнинг силлогизмлар ҳақидаги таълимоти” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, конференцияда  Ўзбекистондан соҳа олимларидан профессорлар – Ж.Раматов, И.Саифназаров, К.Шодмонов, Б.Тўраев, Россиянинг Доғистон Республикасидан профессорлар – М.Билалов, В.Акаев, Г.Сеитова, Азарбайжондан профессор С.Гусейнов, Финландиядан Сириус Василус, Суриядан Самир Дерека, Ҳиндистондан Мир Хусейн, Тожикистондан Фаррух Худойдодзода каби спикерлар Фаробий ижодининг ҳозирги даврдаги аҳамияти, унинг асарлари таржимаси билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилдилар.

Икки кун давом этган конференцияда Ўзбекистон Миллий универсиетининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари фаол иштирок этди. СOVID-19 билан боғлиқ карантин шароитида ўтказилган бу халқаро конференция бир томондан Фаробий ижодининг янги қирраларини ўрганиш имконини берса, иккинчи томондан дунё олимларининг хамжиҳатлигини намоён этди.

Жалолиддин ЮСУБОВ, 
ЎзМУ катта ўқитувчиси, 
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)