« Back

Онлайн конференция 27.05.2020 12:41

ЗАМОНАВИЙ ИЛМ-ФАН РИВОЖИ ТАЛАБА-ЁШЛАР НИГОҲИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий илм-фанлар ривожида талаба-ёшлар фаолиятининг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.

32323 Конференция Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иқтидорли талабалари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Унда талаба-ёшлар билан биргаликда университет ва ҳамкор ташкилотлар олимлари, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар, ёш олимлар ва мутасадди ходимлар иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбар ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.

Таъкидлаш жоизки конференция ишини талаба-ёшлар орасида янада кенг оммалаштириш ва улар билан яқиндан мулоқот олиб бориш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида https://t.me/zamonaviy_ilm_fanlar махсус канал фаолият олиб борди. Конференциягача бўлган вақтда мазкур каналда Инновацион ривожланиш вазирилиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг раҳбарлари ва масъул ходимлари, журналистлар, тадбиркорлар ҳамда Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларининг талаба-ёшларни илм-фан йўлида олиб бориши лозим бўлган ишлар юзасидан махсус видеолавҳалари ва мақолалари жойлаштириб борилди.

Мазкур конференцияга таҳрир ҳайъати томонидан жами 270 та мақола тўплам учун тавсия этилган бўлиб, "Zoom" платформаси орқали иштирокчи муаллифлардан Зиёдахон Абдураҳимова, Хосиятхон Аҳаджонова, Дурдона Рахматуллаева, Хайрулла Ширинбоев ва Робия Бўриевалар мақолалари юзасидан қисқача тақдимотлари тингланди ва мақолаларда билдирилган таклифларини айтиб ўтилди. Иштирокчиларга конференция ташкилотчилари томонидан онлайн тарзда конференция тўплами ва сертификатлар тақдим этилди.

Бундай конференциялар биз, талаба-ёшлар учун илм-фан ривожида соҳа олимлари ва тенгдошлар билан фикр алмашиш ва янгиликлардан хабардор бўлиш кўникмасини ҳосил қилиши имконини беради.

Абдумўмин УСМОНОВ,
ЎзМУ талабаси