« Back

Онлайн мулоқот 20.06.2020 13:28

Ректор битирувчилар билан онлайн мулоқот ўтказди

Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров университетнинг мактабгача таълим факультети битирувчи талабалари билан онлайн мулоқот қилди.

Мулоқотда бугунги кунда юртимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилиб, ёш кадрлардан ўз ишига масъулият, касбни севиш ва фидойилик талаб этилиши таъкидланди.

Тадбирда университет мактабгача таълим факультети декани ва профессор-ўқитувчилар, шунингдек, иш берувчи сифатида Мактабгача таълим вазирлиги масъул ходимлари ва соҳа вакиллари иштирок этди. Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи М.Тожиева ва бошқалар битирувчиларни соҳадаги ўзгаришлар, мутахассисларга берилаётган имтиёз, қўйилаётган талаблар билан таништирди.

Тадбир сўнггида университетни имтиёзли тамомлаган бир гуруҳ талабалар олий таълим муассасаси раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

ЎзА