« Back

Онлайн учрашув 17.06.2020 15:57

ҲАРБИЙ ОЛИЙГОҲЛАРГА НОМЗОД ЁШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида навбатдаги “Прокурор ва ёшлар” онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасидан олиб борилган ушбу видеоконференцалоқада олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагидаги ёшлар Мирзо Улуғбек тумани мудофаа ишлари бўлимидан туриб онлайн иштирок этишди.

Мулоқотда ёшларга юртимиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари, уларга киришдаги имтиёзлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, ҳозирги пандемия шароитидаги қабул танлов жараёнлари, имтиҳон ўтказиладиган фанлар ва синов шартлари ҳамда бошқа долзарб масалаларда атрофлича маълумотлар берилди.